Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига ҳижобда юришга рухсат берилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан, тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш бўйича тақиқ олиб ташланди.
Таъкидланишича, соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари таъқиқланган эди. Ушбу буйруқ бекор қилинган.
«Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас», — деб ёзган депутат.