Бутун дунёда тилла нархи рекорд даражада ўсишда давом этмоқда

Тилла нархи тарихий даражада ўсишда давом этмоқда, хабар берди «Интерфакс».

Маълумотларга кўра, пайшанба куни Нью-Йоркдаги Comex биржасида апрель контактлари нархи 0,3% —бир унция учун $2163,9 га ошди.

«Бу АҚШ доллари курси пасайгани ва давлат облигациялари даромадлилиги тушгани билан боғлиқ. Ўз навбатида, бу Федерал захира тизими мамлакатдаги иқтисодий аҳвол ёмонлашуви фонида тез орада фоиз ставкаларини туширишига умид уйғотади», – дейилмоқда хабарда.

Янгиликлар