Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди — ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг баёноти маълум қилинди.

Фото: mfa.uz

«Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади», — дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, вазирлик Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирган.

Янгиликлар