Тожикистонда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси «Nexia» ва «КамАЗ» машиналари тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди
Тожикистонда «Nexia» ва «КамАЗ» юк машинаси билан юзма-юз тўқнашиб кетди, натижада уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фавқулотда вазиятлар комитети ҳабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 2 июль куни соат 13:00да «Душанбе-Варзоб-Худжанд» автомобиль йўлининг 50-километрида содир бўлган. Аниқланишича, «Nexia» автомобили «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи (икки эркак ва бир аёл, Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ФВВга маълумот юборилиб, воқеа оқибатларини бартараф этиш учун воқеа жойига қутқарувчиларнинг навбатчи гуруҳи жўнатилди», — дейилади хабарда.