Дональд Трамп АҚШда гиёҳванд моддалар савдогарлари учун ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар учун ўлим жазоси жорий этилишигина штатларда гиёҳвандлик муаммосини ҳал қилиши мумкин, — дея ҳабар бермоқда «ТАСС».
Ҳавфли фентанил бизнинг халқимизни ўлдирмоқда. Гиёҳванд моддалар савдогарларига нисбатан ўлим жазоси қўлланилмаганича, сиз ҳеч қачон гиёҳвандлик муаммосини ҳал қила олмайсиз, — деди Трамп.
Маълумот учун, Мексикадан АҚШга олиб келинган синтетик опиоид анальгетик фентанилнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли штатларда ўлим даражаси деярли тўрт бараварга ошган.
Касалликларни назорат қилиш федерал марказларининг хабар беришича, Қўшма Штатларда ҳар йили 100 000 га яқин инсон, йирик опиоид эпидемияси туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.