Тошкентда янги қурилган автобус бекати қулаб тушди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида автобус бекати қулаб тушди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳокимлик ташаббуси билан 15 июль куни «Ғалабанинг 40 йиллиги» массивида янги бекат ўрнатилган. Аммо, 2 кундан кейин 17 июль куни устунлари мустаҳкам ҳимояланмаганлиги сабабли бекат қулаб тушган.

Воқеа вақтида ҳеч ким жабрланмаган, — дейилади баёнотда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар