Тошкентда фуқарони Россияга фоҳишаликка жўнатаётган шахс ушланди
Фуқарога «Тошкент-Домодедова» йўналиши бўйича авиачипта харид қилган, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Хабарга кўра, фуқаро С.Ў. Россияга ишлаш учун кетган таниши Ф.Н. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Н.ни Россияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатишга келишган ҳамда Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.