Наманганда «Lacetti» уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди
Наманган вилояти Учқўрғон туманида 22 ноябрь куни «Lacetti» уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, соат 21:30 атрофида Учқўрғон–Ҳаққулобод йўлининг 5-километрида туманда яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро «Lacetti»сини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Шундан сўнг у йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи — шу туманда яшаган 1964 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Оқибатда велосипедчи олган оғир тан жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.