Тошкентда айрим автобуслар йўналиши ўзгаради

Халқаро тадбир бўлиб ўтиши муносабати билан Toshkent city мажмуаси атрофидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» маълум қилди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Маълум бўлишича, 15-16 июль кунлари 53, 64, 65, 141-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Аввалроқ, Пойтахтдаги айрим марказий кўчалар вақтинча ёпилади деб хабар берган эдик.

Янгиликлар