Бобуржон Омонов Токио-2020 Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Бугун пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Миллий паралимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.
Таъкидланишича, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа қайд этган ҳолда рекорд ўрнатган эди.
Аввалроқ, Учқун Қуронбоев Токио-2020 Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди, деб хабар берган эдик.