Афғонистонда камида 17 нафар киши автобуснинг чуқурликка қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди
Афғонистоннинг «Баглан» вилоятида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «ТАСС» ҳабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса 16 июль куни эрталаб «Хинжон» вилоятида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, автобус йўлдан чиқиб чуқурликка қулаган.
Ҳодиса оқибатида 17 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган. Яна 34 нафар йўловчи жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, автобус хавфли ҳаракат туфайли йўлдан чиқиб кетган.