Самарқандда «Nexia-2» ҳайдовчиси 7 ёшли болани уриб юборди, оқибатда бола вафот этди
Самарқанд туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Аниқланишича, бахтсиз ҳодиса 3 июль куни соат 18:00 атрофида «Уста Умар Жўрақулов» кўчасида содир бўлган, «Nexia-2» ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган 7 ёшли болани уриб юборган.
Бола касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.