Ўзбекистонда бир кун ичида 124 кишида коронавирус аниқланди
18 март куни 124 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81095 (+124) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 13 нафари Тошкент вилоятида,
- 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
18 март куни кун давомида:
- Андижон вилоятида 7 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 7 нафар,
- Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79631(+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 842 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.