Исроил ўрмонларида «Ҳизбуллоҳ» ҳужумидан сўнг катта ёнғинлар бошланди

Исроил шимолидаги Кирят Шмона шаҳрига «Ҳизбуллоҳ» томонидан учирилган ракеталар натижасида ўрмон ёнғинлари юзага келди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Шаҳар яқинида яшовчи аҳоли бир неча ой олдин эвакуация қилинган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёнғин оқибатида айрим уйлар ёниб кетганини хабар қилмоқда.

Ёнғин шамол туфайли тезда атрофга тарқалган ва янги ҳудудларни қамраб олган. Ёнғинни ўчиришга жами 30 дан ортиқ ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган. Маълумотларга кўра, олти нафар заҳирадаги аскар ёнғинни ўчириш вақтида тутундан заҳарланган.

Ҳозирда Исроил кучлари ёнғин содир бўлган ҳудудларни назоратга олганини ва маҳаллий аҳолига ҳеч қандай ҳавф солмаётганини таъкидлаган, — дейди ҳарбийлар.

Янгиликлар