Мирзиёев Путинга қўнғироқ қилиб, яна бир бор ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Крокус Cити Холл концерт залида содир этилган теракт оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани муносабати билан Владимир Путинга ва рус халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, дейилади хабарда.

Президент Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришини, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Бегуноҳ инсонларга қарши содир этилган бу жиноят кескин қораланиши яна бир бор таъкидланади. Ўз навбатида, Россия раҳбари Ўзбекистон Президентига ушбу оғир дамда қўллаб-қувватлаган сўзлари ва зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. Мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига таҳдид солаётган бу иллатга қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди, дейилади хабар матнида.

 

Янгиликлар