Еврокомиссия Украинага 4,5 миллиард евролик ёрдам транши юборди
Еврокомиссия Украинага 2024 йил учун макромолиявий ёрдамнинг биринчи тўловини тўлади, деди Европа Иттифоқи президенти Урсула фон дер Ляйен.
«Бугун Украина учун яхши кун. Еврокомиссия Украина учун ажратилган 50 миллиард евро жамғармадан 4,5 миллиард евро тўлади», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Февраль ойи охирида ЕИ Кенгаши Украина учун 50 миллиард евро жамғарма ташкил этиш қоидаларини ўз ичига олган қонун ҳужжатлари тўпламини маъқуллади:
- €17 миллиард грантлар;
- 33 миллиард евро миқдоридаги кредитлар.