Ўзбекистонга хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола қайтарилади
Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ишчи гуруҳ Россия Федерациясига йўл олди. Мутахассислар Москва, Санкт-Петербург, Астрахан, Волгоград, Иркутск, Челябинск, Владивосток ва Уляновск шаҳарларида, шунингдек, Москва, Ленинград, Орёл, Смоленск ва Владимир вилоятларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар боланинг ҳужжатларини расмийлаштириш билан шуғулланмоқда.
Режа бўйича, 23 нафар бола ота-онасига, 5 нафари қариндошлари васийлигига топширилади, 2 нафари эса муқобил муассасаларга жойлаштирилади.
Таъкидлаш жоизки, йил бошидан буён хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган эди.