Ўзбекистонда ҳам ядро қуроли булиши керак — Шерзодхон Қудратхўжа
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон ядро қуролига эга бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

Университет ректори ушбу гапларни, россиялик файласуф Александр Дугин ва тележурналист Владимир Соловьевнинг Арманистон ва Марказий Осиёда Россиянинг «таъсир доираси» ҳақидаги баёнотига жавоб сифатида айтилди.
Агар ҳаммаси шундай давом этса, Ўзбекистон ёки Қозоғистон каби қучли давлатлар ўзларида кичик ядро бомбаларини бўлишига ҳаракат қилади. Нима учун Исроилда бор? Нима учун Иронда борлиги айтилади? Нима учун Ўзбекистонда бўлмаслиги керак? Менимча, агар Ўзбекистон жуда хоҳласа, буни иложи бор. Бу учун нималар қилиш керак? Асосий фанларни ривожлантириш, ёшларни ўқитиш зарур, — деди Қудратхўжа.
Профессорнинг фикрича, буни амалга оширишга «Ўзбекистоннинг иқтисодиёти кўтара олади».
Агар бизга нисбатан бундай таҳдидлар давом этаверса, бу Ўзбекистоннинг ҳам ядро қуролига эга бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистон иқтисодиёти бунга бардош бера олади. Бундай ҳаракатлар бизни ана шундай чоралар кўришга мажбур қилади. Нафақат бизда, балки қўшниларимизда ҳам, — деди профессор.





