Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда бир қатор вазифалар юкланди.

Жумладан:

— саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;

— радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро стандартлар ва талабларни миллий қонунчиликка жорий этиш;

— саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;

— саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

— Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;

— Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;

— Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;

— Темирйўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.

2025 йил 1 июлдан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби жорий этилади.

Қарорлар