Қорақалпоғистонда университет ўқитувчиси пора билан қўлга олинди

Қорақалпоғистонда 18,3 млн сўм эвазига имтиҳонни ўтказиб беришни ваъда қилган университет ўқитувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд қилинишича, «Бердақ» номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. якуний имтиҳонларни топширишда ёрдам беришни ваъда қилган. У фуқаро А.Д.га ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали А.Д. ҳамда 17 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, жами 18,3 млн сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар