Тошкентда 10 кунда 300 дан ортиқ йўловчи билетсиз юргани аниқланди

Тошкент шаҳар жамоат транспортида билетсиз юриш ҳолатларининг кўпайиши сабабли рейдлар ўтказилмоқда, деб хабар берди Транспорт назорати инспекцияси.

1 апрелдан 10 апрелгача бўлган вақт мобайнида 317 нафар йўловчи йўлкира тўламасдан автобусда ҳаракатлангани аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Инспекция барча фуқароларни йўлкирани ўз вақтида тўлашга чақирмоқда. Акс ҳолда, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

Маълумот учун, шаҳар ва шаҳар атрофи автобусларида билетсиз юриш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан 1/10 БРВ (яъни 37 500 сўм) миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.

Жамият