Тошкентдаги кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин юз берди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ифтихор кўчасида жойлашган бинода ёнғин чиқгани тўғрисидаги маълумот соат 12:06 да олинган.

Ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 12:10 да етиб келишган. Соат 12:29 да ёнғин чегараланган, 12:31 га келиб эса уни бутунлай ўчиришга эришилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирги вақтда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистон