Фарғонада божхона пости бошлиғи 5 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона пости бошлиғи, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора билан қолга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Пост бошлиғи фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона «Iphone-16» русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона «Iphone-16 Pro» телефон аппарати талаб қилади.

Ташкил этилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳодисалар