Тошкентда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида 24 декабрь куни соат 20:10 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Б.А. Lixiang автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.