Тошкентда янги автобус йўналиши ишга тушурилди

Йўналишга саккизта янги Yutong автобуси ажратилган бўлиб, улар «ТТЗ АШБ — Беруний метроси» йўналиши бўйлаб ҳаракатланади

Тошкентда янги 79-сонли автобус йўналиши ишга тушди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

18 августдан бошлаб «ТТЗ АШБ — Беруний метроси» йўналиши бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ишга туширилди.

Ҳаракат йўналиши чизмаси:

• «ТТЗ АШБ» бекати;

• Юзрабод кўчаси;

• Феруза кўчаси;

• М. Улуғбек кўчаси;

• Шоҳимардон Мўминов кўчаси;

• Зиёлилар кўчаси;

• Кичик ҳалқа автомобил йўли (КҲАЙ);

• Фаробий кўчаси;

• «Беруний метроси» бекати.

Иш тартиби ҳар куни соат 05:30 дан 23:00 гача давом этади. Мазкур йўналишда замонавий талабларга тўла жавоб берадиган 8 дона янги ўрта сиғимли Yutong автобуслари бириктирилган.

Ўзбекистон