Uzum Market сотувчилар учун «Савдо воронкаси» таҳлилий воситасини ишга туширмоқда

2025 йил 13 августдан бошлаб Uzum Market сотувчиларининг шахсий кабинетига янги таҳлилий восита — «Савдо воронкаси» жорий этилади. 

Ушбу восита тадбиркорларга харидорларнинг хатти-ҳаракатларини чуқурроқ тушуниш ва сотиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

«Савдо воронкаси» нима дегани?

Ушбу восита харидорнинг маҳсулот карточкасини кўришдан то буюртмани расмийлаштиришгача бўлган йўлини акс эттиради. Бу орқали сотувчи мижозлар қайси босқичларда йўқолиб кетаётганини кўради ва конверсияни ошириш учун асосли чоралар кўриши мумкин.

Асосий имкониятлар:

Воронканинг ҳар бир босқичидаги йўқотишларни таҳлил қилиш;

Оптималлаштириш талаб этиладиган товарларни аниқлаш;

Маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш: нархни мослаш, тасвирларни янгилаш, тавсифларни такомиллаштириш, реклама кампаниясини ишга тушириш;

Турли вақт оралиқларида маҳсулотлар, тоифалар ёки дўконлар бўйича ўзгаришларни кузатиб бориш.       

                                                      

Интерфейсда сана, дўкон, тоифа ва маҳсулотлар бўйича фильтрлар, шунингдек, ҳар бир босқич бўйича таҳлил мавжуд.                               

Шунингдек, шахсий кабинетдаги йўриқномалар бўлимида амалий тавсиялар ва фойдаланиш мисоллари билан «Савдо воронкасидан қандай фойдаланиш керак» номли янги кичик бўлим пайдо бўлади.

Батафсил маълумот ҳавола орқали.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Янгиликлар