Эъзозхон Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди

Президент фармони билан Эъзозхон Гапиржановна Каримова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каримованинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари, Низомий номидаги Миллий педагогика университети ректори лавозимларида ишлаган.

Янгиликлар