Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

Акциядорлик жамиятлари фаолиятига оид қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу қонун билан акциядорларнинг дивидендлар тўланишига оид ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.

Бундан ташқари, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилмоқда.

Қонун капитал ва суғурта бозорлари, шунингдек электрон тижорат соҳасида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Янгиликлар