Aндижонда ИИБ ходимлари спортчи талабани калтаклагани ҳақидаги видео юзасидан баёнот берилди
Ижтимоий тармоқларда 25 август куни «Андижонда Ички ишлар ходимлари спортчи талабани калтаклашди.
Buy Ambien Amazon
Митинг, ИИБ» сарлавҳаси остида жойланган видеомурожаатда акс этган ҳолатлар Aндижон вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар берди.
Aниқланишича, 11 август куни Пахтаобод туманида яшовчи 12 нафар фуқаро «Кашкар» ва «Машъал» МФЙлари ҳудудларида ўзлари томонидан экиб етиштирилаётган шолига етарли миқдорда сув келмаётганлигини рўкач қилган ҳолда намойиш ўтказиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига бориб, ушбу ҳаракатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан юқоридаги фуқароларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатлар суд муҳокамасига юборилган. Шунингдек, туман Маъмурий суди томонидан 24 август куни ушбу фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо чоралари кўрилган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ орқали қилинган видеомурожаатда ҳуқуқбузарлардан бири A.
Buy Real Diazepam Online Uk
Х.нинг онаси томонидан ўғлининг ички ишлар ходимлари томонидан калтакланганлиги айтиб ўтилган. Шунга кўра, ҳолат юзасидан Aндижон вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ўтказилган текширув якунига кўра, юқоридаги ҳолатда ички ишлар органи ходимлари томонидан қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлар содир этилмаганлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Пахтаобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пахтаободда «темир дафтар»даги фуқароларга қанча маблағ ажратилгани маълум бўлгани ҳамда туманда 2020 йилги мавсумда 20 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосилини териш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.