Бухорода 2 сентябрь куни ҳаво бир оз булутли бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати маркази 2 сентябрь, сешанба куни Бухоро вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Tez News»
Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 17—22 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9—14 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.