Булоқбошида ички ишлар ходимлари фуқарога 2 хонали уй қуриб берди (фото)
Aндижон вилояти Булоқбоши тумани ички ишлар бошқармаси ходимлари ва ҳомийлар фуқаро И.Мамаевга уй қуриб берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Омадбек Aкбаровнинг ташаббуси билан бўлим ходимлари ҳамда ҳомийлар яшаш уйи йўқ, ёлғиз фуқаро И.Мамаевга 1,5 сотих ер майдонига 2 хонали уй қуриб берган.
«Қувончли воқеа муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу уй И.Мамаевга байрам совғаси сифатида топширилди», — дейилади хабарда.
Aввалроқ Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстиль фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Андижон туманида 200 ўринли кўп тармоқли даволаш маркази иш бошлагани хабар қилинган.