Булунғурда 2 млрд сўмга таъмирланган боғча фойдаланишга топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Янгиариқ» маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган 24-сонли давлат боғчаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Баҳодир Баҳромов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Умида Губаева, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этган.
Очилиш маросимида иштирок этган маҳалла фаоли Яхшигул Ибрагимова боғчага телевизор совға қилган.
Аввалроқ Ургутда салкам 3,5 миллиард сўмга қурилган хусусий боғча ва Самарқандда турли хил рангларга бўялаётган уйлар учун 200 миллион сўм сарфланиши ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Ургутда умумий қиймати 512 миллион сўм бўлган боғча ҳамда Тойлоқда умумий қиймати салкам 4,5 миллиард сўм бўлган 2 та мактаб биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинган.