Фарғонада 144 млн сўмлик ноқонуний товарлар божхонада ушлаб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳамда ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда жами 144 миллион сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати «Тez News»га хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, Қува тумани ҳудудида фуқаро П.С. бошқарувидаги «Porter» тўхтатилганда юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган 102 миллион сўмлик 5 турдаги аёллар ва эркаклар кийимлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Тошлоқ туманида фуқаро М.Р. бошқарувидаги «Nexia-3» текширилганда, машина салони ва юкхонасида қиймати 42 миллион сўмлик 265 дона аёллар шими борлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Aввалроқ Янгиқўрғонда 125 миллион сўмлик аёллар кийимларини тегишли ҳужжатларсиз олиб юрган шахс ушлангани ва Фарғонада салкам 902 миллион сўмлик товарларни кўмир остига беркитиб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган юк машинаси ҳайдовчиси қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар