Германияда юздан ортиқ одамлар намойишга чиқишди
Берлинда Германия сиёсатидаги ўнгга бурилишга қарши юриш бўлиб ўтди. Акцияга бир неча юз киши қўшилди, деб хабар берди DW.
Марш Берлин марказий вокзали яқинидаги Эркин демократик партия (ЭрДП) қароргоҳида бошланди. Оломон «Фридрихштадтпаласт» (Friedrichstadt-Palast) мусиқали театри биноси ёнидан ўтди. Маршнинг якуний манзили консерватив Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) федерал офиси бўлди.
Унинг миграция қонунларини тубдан қаттиқлаштириш ҳақидаги резолюцияси 29 январ куни Бундестагда ўтказилган овоз беришда ўнг популистик «Германия учун муқобил» (ГуМ) партияси томонидан қўллаб-қувватланди.
Намойишчиларнинг айтишича, уларнинг мақсади «ХДИ штаб-квартирасида ўнг популизм ўчоғига қарши курашишдир».