Ғиждувонда Бухоро—Тошкент йўналишида ноқонуний ҳаракатланаётган 10 дан зиёд ҳайдовчиларига чора кўрилди (видео)

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Транспорт бошқармаси мутасаддилари томонидан Бухоро—Тошкент йўналишидаги чегара постида Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ автомашиналарнинг ҳаракати бўйича назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, рейд давомида Бухоро ва Навоий вилоятларини ўзаро боғловчи Сармижон йўл-патруль хизмати масканида давлат рақами 80 F 545 KA бўлган «Lacetti» автомашинаси тўхталиб, текширилганда ноқонуний равишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги, бундан ташқари, транспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзбошимчалик билан ўзгартирганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий таъсир чораси кўрилган.

Шунингдек, рейд тадбирларида ноқунуний йўловчи ташиш ва карантин қоидаларига бўйсунмай келаётган ҳайдовчиларни аниқлаш ҳамда уларга тегишли тартибда чора кўриш ишлари олиб борилган. Хусусан, 10 дан зиёд ҳайдовчиларига чора кўрилиб, автомашиналари жарима майдончасига қўйилган.

Аввалроқ Бухорода ноқонуний фаолият олиб бораётган чилимхона ва ошхона, Булунғурда ноқонуний равишда қурилиш материаллари тайёрлаётган фуқаро аниқлангани ҳамда Самарқанддаги рейдларда ноқонуний дорихона ва дорифурушлар фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар