Хитойда 3 та шаҳар ва 11 туман тошқин туфайли сув остида қолди

Хитой шарқидаги Фуцзянь провинциясида узоқ давом этган ёғингарчилик оқибатида Цюаньчжоу шаҳри ва яна икки йирик шаҳар ҳамда 11 қишлоқ округида сув тошқинлари содир бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб «Report» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 11 та дарё ўз қирғоғидан чиқиб кетган. Натижада сув тошқини зоналарида сув сатҳи 3,65 метрга етган. Вилоятларда эса темир йўл ҳаракати қисман тўхтатилган.

Сув тошқинлари оқибатида 179,8 минг киши бевосита жабр кўрди, деярли 36 минг киши эвакуация қилинди, — деб хабар бермоқда телеканал.

Фуцзянь провинциясида 9 июндан бери момақалдироқ ва кучли шамол билан бирга ёмғир ёғмоқда. Расмийлар табиий офатлар хавфидан огоҳлантирган. Ҳарбийлар қутқарув ишларига жалб қилинган.

Янгиликлар