Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан жами қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ўз харажатлари юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, жами харажат миқдори 7,99 триллион сўмни ташкил этди. Шулардан коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 1,8 триллион сўм, ижтимоий соҳага 2,56 триллион сўм, шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлашга 816 миллиард сўм, иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга 2 триллион сўм, сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатларга 692 миллиард сўм сарфланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда давлат бюджетининг 6 ойлик дефицити миқдори маълум қилинган эди.