Бухорода ЙПХ ходими «таниш-билишчилик»ка йўл қўймагани учун мукофотланди
Бухорода йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқаронинг, таниши билан телефонда гаплашишдан бош тортган инспектор, 3 млн cўм билан тақдирланди.
Видеода олинган ҳолат Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида содир бўлган. Мазкур воқеа юзасидан, вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берган.
Аниқланишича, видеода ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори Суннат Эргашев бўлиб чиққан.
Натижада, инспектор ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашгани учун, ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан 3 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланган.