Исроил ҳукумати Эронга ҳужум борасида келишувга эриша олмади

Исроил Вазирлар маҳкамаси бош вазир Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Йоав Галлантга ракета ҳужумига жавобан Эронга зарба бериш вақти тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатини бермади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Ҳукуматнинг 21 октябрь куни бўлиб ўтган олти соатлик мажлиси якунларида келишувга эришилмаган. Вазирлар маҳкамаси аъзолари Исроил билан ҲАМАС ўртасида асирларни айирбошлаш бўйича музокараларни ҳам муҳокама қилган.

Исроиллик вазирлар Нетаньяхунинг Кесариядаги шахсий қароргоҳига ҳафта охирида уюштирилган дрон ҳужумига ҳозиргача кескин жавоб берилмаганидан норозилик билдирган. Исроил ҳужум учун жавобгарликни Эронга юклаган. Дрон Ливан ҳудудидан учирилган ва “Ҳизбуллоҳ” буни ўз зиммасига олган.

Жаҳон