Когон шаҳрида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Бухоро вилояти Когон шаҳрида қиймати 3 миллиард 180 миллион сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 29 октябрь, чоршанба куни Когон шаҳар «Хўжа барги» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ширинтой-мухлис» нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилган. Муассасанинг очилишида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, МФЙ раиси, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда соҳага оид раҳбарлар иштирок этган.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард 180 миллион сўм бўлиб, шундан 2 миллиард 427 миллион сўм банк кредити ва 753 миллион сўм ўз маблағлари ҳисобидан қурилган. Муассаса икки қаватли ва 100 ўринга мўлжалланган бўлиб.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, шаҳарда 17 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 3 та давлат хусусий шериклик асосида ҳамда 9 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.

Фото: Когон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Шофирконда қиймати салкам 4 миллиард сўм бўлган боғча ва Учкўприкда қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 миллард сўм бўлган хусусий боғча ҳамда Бухоро туманида қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган боғча очилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар