Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 млрд сўм бўлган хусусий боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Андижон шаҳрида 24 октябрь куни қиймати 4 миллиард 450 миллион сўм бўлган хусусий боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлии ахборот хизмати

Таъкидланишича, Андижон шаҳри Бўстон даҳасида давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 450 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 3 миллиард 450 миллион сўм банк кредити ҳисобидан ва 1 миллиард сўм ўз ҳисобидан амалга оширилган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлии ахборот хизмати

Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти жами 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, чет тиллари ва спорт тўгаракларига ихтисослаштирилган. 24 октябрь куни ушбу масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қатнашган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлии ахборот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлии ахборот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлии ахборот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлии ахборот хизмати

Аввалроқ Шаҳрихонда салкам 8 миллиард сўмга қурилган 240 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.