«Squid Game» юлдузи О Ен Су жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

Бир кун аввал суд машҳур «Squid Game» сериалидаги роли учун «Олтин глобус» мукофоти совриндори бўлган жанубий кореялик актёр О Ен Суни жинсий зўравонликда айблаб ҳукм қилди.

Манбаларга кўра, актёрга шартли равишда саккиз ойлик қамоқ жазоси берилган. Бундан ташқари, у жинсий ахлоқ бўйича 40 соатлик курсни ўташи керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жабрланувчи О 2017 йилда гастроль сафарида бўлганида унга «ноўрин тегиб кетган»идан шикоят қилган. Аммо тез орада иш ёпилган. Шунга қарамай, 2022 йилда аёл терговни давом эттириш учун прокуратурага мурожаат қилган.

Янгиликлар