Эрон ядро қуролидан ҳам кучлироқ қуролга эга эканлигини маълум қилди

Эрон ядро қуролидан сезиларли даражада устун бўлган махфий қуролларга эга, дея Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) тараққиёт ва қуролланиш комиссиясининг собиқ котиби, бригада генерали Иброҳим Ростамий хабар берди.

Унинг сўзлари Эрон парламентининг Исроил таҳдидини ҳисобга олиб, мамлакатнинг ядровий бўлмаган доктринасини ўзгартириш ҳақидаги сўнгги талаблари фонида эълон қилинди.

Ростамийнинг аниқлик киритишича, бундай қуроллар ҳақидаги маълумотлар қатъий махфий маълумотлардир.

ИФП нашрига кўра, «ИИҚК генерали БААнинг Фужайра портида нефть танкерлари ҳужумга учраган воқеаларни тилга олиб, ўтмишдаги тактик операцияларга ишора қилган».

Уларни ким амалга оширганини очиқламайман, аммо Фужайра портида бешта танкер портлаб кетганди. Улар зарба қаердан келганини ҳам билишмаган, дейди у.

Генералнинг қўшимча қилишича, БАА Эрон устидан БМТга шикоят қилган, аммо далил келтира олмаган.

Парламент аъзоларининг талабларини изоҳлар экан, Эроннинг стратегик масалалар бўйича вице-президенти Муҳаммад Жавод Зариф мамлакат ядровий доктринасини ўзгартириш масаласини узоқ вақтдан бери муҳокама қилаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бир неча ой олдин қонунчилар Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга Эроннинг ядро қуролига эга бўлиш ҳуқуқига оид фатвони ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган.

Жаҳон