Илон Маск Трамп сайлов компаниясига $75 млн хайрия қилди

АҚШ Федерал сайлов комиссияси ҳужжатларига кўра, 2024 йилнинг июльдан сентябрьгача Маск Америка PAC ҳисобига $75 млн ўтказган. Бу ҳақида DW ёзмоқда.

Америкалик миллиардер, Тesla ва SpaceХ асосчиси Илон Маск АҚШ президентлиги сайловларида собиқ давлат раҳбари, республикачи Доналд Трампни қўллаб-қувватловчи Америка PAC сиёсий ташкилотига уч ой ичида 75 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда 16 октябрь, чоршанба куни АҚШ Федерал сайлов комиссияси (FEK) эълон қилган ҳужжатда айтилади.

Ушбу маблағларнинг катта қисми ($72 млн) 2024 йил июль-сентябрь ойлари орасида ўтказилган. Маск 3 ой давомида Американинг ягона PAC донори бўлган. Тhe Washinton Post газетаси ташкилотни «миллиардер Илон Маск томонидан Доналд Трамп сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тузилган сиёсий ҳаракатлар қўмитаси» деб атайди.

Америка PAC Трампнинг иккинчи муддатга сайланиш даъвосида асосий ўйинчи сифатида пайдо бўлди. У республикачи номзод сайловолди ташвиқотининг сўнгги ҳафталарида сайловчиларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар бўлиши мумкин, — деб ёзади журналистлар 15 октабрьдаги нашрда.

Ўз навбатида, Reuters бу ташкилот ўз саъй-ҳаракатларини штатларда сайловчиларни сафарбар этишга қаратаётганини тушунтиради. Маълумотлар кўра, Америcа PAC Трампни қўллаб-қувватлаш учун бир хил мақсадларга эга бўлган бошқа гуруҳларга қараганда кўпроқ пул сарфлаган.

Жаҳон