Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 147 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимолидаги Жигава штатида бензовоз портлаб, 147 киши ҳалок бўлди ва 70 киши жароҳатланди. Бу ҳақида маҳаллий полицияга таяниб, CNN хабар берди.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти авария оқибатида тўкилган ёнилғини йиғишга уринган. CNN маълумотига кўра, ҳодиса 15 октябрьда Мажия шаҳрида содир бўлган. Ўшанда қурбонлар сони 94 киши эди.

Ёнилғи цистернаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган, автосистерна ағдарилиб кетган, ёнилғи эса дренаж ариғига тўкилган. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли портлаш содир бўлган пайтда ёнилғи олишга шошилган.

«Одамлар ҳалокат жойи атрофида тўпланди ва бу оммавий қурбонларга сабаб бўлди», деди Жигава полицияси вакили Ван Гуард.

Полициянинг огоҳлантиришига қарамай аҳоли тўпланишда давом этган. Нигерияда ёнилғи танкерлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади. Сентябрь ойида Нигер штатида автосистерна йўловчилар ва чорва молларини олиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 59 киши ҳалок бўлганди.

Федерал Йўл хавфсизлик комиссияси ҳисоб-китобларига кўра, Нигерияда ҳар йили йўл ҳаракати қурбонлари 40 мингга яқинлашмоқда.

Жаҳон