Британия Исроил ва Хитойга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

Буюк Британия ҳукумати фаластинликларга нисбатан кескин баёнот берган Исроил расмийларига ва Россияга ҳарбий технологиялар етказиб берган Хитой компанияларига қарши санкциялар жорий қилишини маълум қилди. Бу ҳақида «Репорт» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Буюк Британия бош вазири Кей Стармер қайд этишича, Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми яқин кунларда Пекинга бўладиган сафари чоғида Хитойдаги инсон ҳуқуқлари аҳволини танқид қилган инглиз депутатларига нисбатан санкцияларнинг бекор қилинишини талаб қилади. Шу билан бирга, у лейбористлар ҳукумати Хитой билан савдо ва атроф-муҳит масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Буюк Британия бош вазири Исроил молия вазири Безалел Смотрих ва миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг фаластинликлар билан боғлиқ баёнотлари туфайли уларга нисбатан санкциялар қўлланиши мумкинилигини ҳам айтди.

«Биз бу вариантни кўриб чиқяпмиз. Шубҳасиз, Исроил вазирларининг баёнотлари танқидга лойиқ», деди Стармер.

Жаҳон