Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Мосес Каваалууко Кизиге Тошкентга келди. Бу ҳақида ТИВ вазири Тelegram саҳифасида маълумот берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлашини билдирди.

Уганданинг 2027—2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратади. Тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибимиздан ўрин олди, деб ёзади Бахтиёр Саидов.

18 январь куни Кампала шаҳрида Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни ўрнатган 145-мамлакат бўлганди.

Аввалроқ, Никарагуанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сиёсат