Тошкент вилоятига 1000 та янги автобус харид қилинади

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жамоат транспортини яхшилаш мақсадида 1000 та янги автобус харид қилиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Транспорт бошқармаси аҳоли вакилларининг фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади.

Бунда янги ташкил этилаётган жамоат транспорт йўналишларининг марказида Нурафшон шаҳри туриши лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда камбағалликка қарши курашиш, меҳнат мигрантлари билан ишлаш бундан буён Тошкент вилоятида маҳаллий ижро этувчи органлар раҳбарларининг асосий вазифаси этиб белгилангани ҳам таъкидланди.

Қарорлар