Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 15 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 39 миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 15 октябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 39 038 753 киши;
- касалликдан тузалганлар — 29 265 422 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 100 368 кишини ташкил этади.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 15 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 371 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 15 октябрь куни 316 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида, 82 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Фарғона вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистонда қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 518 нафарга етган. 15 октябрь куни 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 164 нафар, Тошкент вилоятида 80 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 27 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Сирдарё вилоятида 12 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистонда 6 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, жами 334 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62 371 нафар бемордан 59 429 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2424 нафар бемордан 316 нафари оғир, 99 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 14 октябрь куни 317 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 174 877 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,3 миллион киши), Бразилия (5,1 миллион киши), Россия (1,3 миллион киши), Испания (972 минг киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 39 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 15 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 109 094 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 104 525 нафари тўлиқ соғайган, 1768 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 110 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 35 393 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 060 нафари тузалган, 374 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 15 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 50 589 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 45 080 нафари соғайиб, 1099 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 4410 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 196 бемор соғайган.
Тожикистонда 15 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 374 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9317 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 80 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 38 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 15 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 354 163 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 048 097 нафари соғайган, 23 491 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 13 754 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 286 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 38,5 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.