Кун қаҳрамони: Сабина Ғуломова — фото
Сабина Ғуломовани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.
Қиз «вазн йўқотиш» марафонига раҳбарлик қилади, шунингдек, болалар дам олиш оромгоҳида ишлайди.
Сабина Ғуломова GSPRO «вазн йўқотиш» аёллар марафонининг асосчиси, 7 йиллик тажрибага эга собиқ хореограф ҳисобланади.
Унинг 3 ёшли Лейла исмли қизалоғи бор. Ҳозирда Сабина «Healthkurs» академиясида соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис йўналишида ўқийди.
«Мен болаларни жуда яхши кўраман, шунинг учун ишимнинг 70 фоизи болалар ижоди ва болалар билан боғлиқ», — дейди Сабина.
Олти йил давомида у «SEMURG» болалар дам олиш оромгоҳида маслаҳатчи бўлиб ишлаган. 2 йилдан бери «ANOR» болалар дам олиш оромгоҳида ташкилотчи сифатида ишлайди.
Сабина у учун карантин омадли келганини таъкидлаган. Ундан тез-тез вазн йўқотиш ҳақида сўрашади. Қиз бир нечта консультациялар берганидан ва натижаларини кўрганидан кейин россиялик мутахассислар билан маслаҳатлашган ва вазн йўқотиш марафонини бошлашга қарор қилган.